АҚШ Ғазодаги урушни юмшатмоқчи
Олам
−
26 Февраль
3876АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бёрнс Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувнинг янги версиясини тақдим этади. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Бёрнс томонидан таклиф қилинган чоралар Фаластин-Исроил можаросининг асосий муаммоларини ҳал қилмайди, аммо вазият янада ёмонлашишининг олдини олиши мумкин.
Марказий разведка бошқармаси директори Миср, Исроил ва Қатар вакилларини Вашингтоннинг Ғазодаги қолган гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга доир янги таклифи билан таништирди. Унга кўра, Ғазодаги жангларда яна бир пауза эҳтимоли мавжуд. Бёрнс 23 февраль куни Париждаги музокараларда келишувнинг Америка версиясини тақдим этган. Манбаларнинг аниқлик киритишича, таклиф учта асосий банддан иборат бўлиб, АҚШнинг Ғазо секторидаги гуманитар вазиятдан хавотирини кўрсатади.
“Бёрнс формуласи”нинг биринчи банди анклав аҳолисига кўрсатиладиган гуманитар ёрдам ҳажмини сезиларли даражада оширишдан иборат. Ушбу кўмак дастури юк машиналари сонини кўпайтириш, кўчирилган фаластинликларни уй-жой билан таъминлаш, новвойхоналарни қайта очиш сингари вайрон бўлган инфратузилмани тиклашдан иборат.
Келишувнинг иккинчи қисми ўт очишни тўхтатиш даврида кўчирилган фаластинликларни босқичма-босқич ўз уйларига қайтаришни назарда тутади. Учинчи нуқта – гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш. Бироқ манбалар янги битимнинг аниқ тафсилотларини келтирмаган. Аниқланишича, катта эҳтимол билан Фаластиннинг ҳарбийлаштирилган ташкилоти ва сиёсий партияси етакчиларидан бири Марвон Баргутий озод қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Парижда бўлиб ўтаётган конференцияда ҲАМАС томонидан гаровга олинган маҳбусларни Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларга алмашишнинг янгиланган шартлари бўйича келишувга эришилгани айтилаётганди.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь