АҚШ Эронга нисбатан ҳар ҳафта санкция киритишга аҳд қилди
Олам
−
09 Ноябрь 2020
3828АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти ваколат муддати тугашидан олдин ҳар ҳафта Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилмоқчи. Бу Axios портали маълум қилди.
Нашрнинг икки манбасига кўра, Вашингтон Исроил ва Форс кўрфази мамлакатлари билан биргаликда демократ Жо Байденнинг инаугурациясига қадар қолган 10 ҳафта ичида Теҳронга қарши чекловлар “оқимини” жорий этишни режалаштирмоқда. "Мақсад - 20 январга қадар Эронга қарши иложи борича кўпроқ санкцияларни жорий этиш", дея таъкидланган порталда. Бир қатор чора-тадбирлар Эронга босимни кучайтиради ва Байден маъмурияти Эрон ядро келишувига қайтишга қарор қилса, унга тўсиқлар яратади.
Маълум қилинишича, АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Эллиот Абрамс Исроилга келди ва у ерда Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Меир Бен Шабат билан учрашиб, санкциялар режасини муҳокама қилди. Эллиот Абрамс яқин кунларда Эронга нисбатан "Байден маъмуриятининг келажакдаги сиёсатидан жуда хавотирда" бўлган Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонига сафар қилади.
Режалаштирилган санкциялар Эрон ядро дастури билан боғлиқ эмаслиги аниқланди, чунки у Байден маъмурияти томонидан бекор қилиниши мумкин. Чекловлар Эроннинг баллистик ракета дастурига, террористик ташкилотларга ёрдамга ва бу мамлакатда инсон ҳуқуқларини бузилишига нисбатан қўлланилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь