АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий яккалаш” операциясини бошлади

Олам

image

АҚШ Эрон ҳукуматининг барча даромад манбаларини янги санкциялар доирасида тўсишни режалаштирмоқда. Мамлакат Молия вазири Скотт Бессент “Иқтисодий яккалаш” операцияси бошланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Молия вазирлиги ва бошқа идоралари Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини молиялаштириш учун фойдаланиладиган барча потенциал даромад манбаларини тўсишга қаратилган чораларни бошлаган.

“Биз маблағларнинг санкцияларни четлаб ўтишига йўл қўймасликка қаратилган ёндашувга амал қиламиз”, деган Бессент.

Вазирнинг таъкидлашича, Эрон ҳозир “яққол танлов” олдида турибди. Унга кўра, мамлакатни халқаро миқёсда тўлиқ изоляция қилиш ва иқтисодиётни яшаш минимумини таъминлайдиган даражага тушириш ёки нормал ҳаётга қайтиб, жаҳон иқтисодиётига қайта интеграциялашиш имконияти мавжуд.

“Бугун биз Эрон режимини бошқа барча имкониятлардан маҳрум қилиш учун “Иқтисодий қувғинди” операциясини бошлаяпмиз”, деган АҚШ Молия вазири.

Бессент, шунингдек, АҚШ янги Эрон санкцияларини учинчи давлатларга нисбатан ҳам қўллашга тайёрлигини билдирган.

Унинг айтишича, АҚШ санкциялари доирасидан ҳеч ким четда қолмайди. Агар бирор давлат ёки компания Эрон билан боғлиқ транзакцияларга ёрдам берса ёки Эрон нефтини пулга айлантириш тизимининг бир қисми бўлса, у ҳам санкциялар нишонига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Молия вазири Скотт Бессент мамлакат Эронга қарши “тарихдаги энг қаттиқ санкциялар”ни жорий этишни режалаштираётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг