АҚШ дунёдаги энг катта ёлғончи – Хитой ТИВ
Олам
−
15 Март
14031Қўшма Штатлар бошқа мамлакатларни нотўғри маълумот тарқатишда мунтазам равишда айблайди, шу билан бирга дезинформациянинг асосий манбаи бўлиб қолади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь брифингда айтиб ўтди.
“Қўшма Штатлар Хитой ҳақида мунтазам равишда ёлғон маълумот тарқатади, Америка ҳукумати жаҳон тарихидаги энг йирик дезинформация манбаи ҳисобланади. Қўшма Штатлар кўпинча бошқа мамлакатларни ёлғон маълумот тарқатишда айблайди, шу билан бирга дезинформациянинг энг катта манбаидир”, дейди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Шунингдек, у Вашингтоннинг дезинформация тарқатиши Хитой тараққиётини тўхтата олмаслигини қўшимча қилди.
Жорий йилнинг февраль ойида Ван Вэньбинь АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернснинг Хитойга қарши разведка ҳаракатларини кучайтириш ҳақидаги баёнотини шарҳлар экан, Хитой америкалик жосусларнинг ишига қарши туришини ва уларнинг муваффақиятга эришишига тўсқинлик қилишини айтганди.
LiveБарчаси