АҚШ демократия саммитига Ўзбекистонни таклиф қилмади

Олам

image

АҚШ жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган “Демократия саммити”да иштирок этиш учун  таклиф этилган 110 давлат рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга Ўзбекистон киритилмаган.

Қайд этилишича, собиқ СССР давлатлари орасида Украина, Арманистон, Грузия, Молдова, Литва, Латвия ва Эстония таклиф этилганлар рўйхатидан жой олган. Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон эса иштирокчилар орасида қайд этилмаган.

Маълумот ўрнида, Вашингтон жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари видеоконференцалоқа орқали мамлакат раҳбарлари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва ишбилармонлар иштирок этадиган “Демократия саммитига” мезбонлик қилади.

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ томонидан ташкил этиладиган саммит “одамларни, давлатларни демократик ва нодемократикликка ажратиш”га қаратилганини айтганди. Унинг фикрича, бундай саммитга кўплаб давлатларни таклиф қилиш орқали Америка ўз ҳаракатларини оммавийлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

540

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made