АҚШ чегарада “ақлли девор” қурмоқчи
Олам
−
11 Октябрь 2025 2370 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти жануби-ғарбий чегарада янги “ақлли девор” қуриш учун 4,5 миллиард долларлик шартномаларни имзолади. Бу ҳақда АҚШ Божхона ва чегара назорати хизмати маълумотига таяниб, “Newsmax” телеканали хабар берди.
“15 сентябрдан 30 сентябргача хавфсизликни таъминлаш ва Трампнинг ваъдасини амалга ошириш доирасида 370 километр тўсиқ ва 640 километр технологик инфратузилма қурилиши учун ўнта шартнома тузилди”, дейилади идора баёнотида.
Янги “ақлли девор” тизими пўлат ва сув тўсиқларини патруль йўллари, ёритиш тизими, камералар ва сенсорлар билан уйғунлаштиради, бу эса чегарани ноқонуний кесиб ўтиш уринишларини реал вақт режимида кузатиш имконини беради.
Мазкур лойиҳалар “Катта чиройли қонун” доирасида молиялаштирилган биринчи ишлар бўлиб, яқин ойлар ичида янги шартномалар ҳам имзоланиши кутилмоқда.
Трамп инаугурация куниёқ АҚШ ҳудудига ноқонуний муҳожирларнинг кириб келишига дарҳол чек қўйиш ва миллионлаб мигрантларни депортация қилиш ниятида эканини баён қилган эди. У, шунингдек, мамлакат жанубий чегарасидаги вазият билан боғлиқ тарзда бутун АҚШ бўйлаб фавқулодда ҳолат режимини жорий қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Мексика билан чегарадаги деворни қора рангга бўяшни хоҳлашини маълум қилганди. Президентнинг фикрича, қора рангли девор қуёш таъсирида жуда қизиб кетади ва бу мигрантларнинг деворга чиқиш истагини камайтиради.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025