АҚШ бош разведкачиси ва “Толибон” Қобулда махфий учрашув ўтказган — ОАВ

Олам

image
Афғонистонга оммавий очлик хавф солмоқда north_east

Афғонистонга оммавий очлик хавф солмоқда

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс жорий йилнинг 23 август куни “Толибон” ҳаракатининг сиёсий қаноти раҳбари Абдул Ғани Бародар билан махфий учрашув ўтказгани тўғрисида маълумотлар тарқалди. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар бермоқда.  

Нашр манбаларига кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Бернсни Қобулга у ердаги эвакуация операцияси масаласида юборган. 

Таъкидланишича, Марказий разведка бошқармаси ушбу учрашув юзасидан изоҳ беришдан бош тортган. Учрашувда Америка фуқароларини Афғонистондан олиб чиқиш муддатини узайтириш масаласи муҳокама қилинган бўлиши мумкин.

20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ

2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади. 

Афғонистондаги давлат тўнтариши

Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг