АҚШ Бош прокурори сайловдаги эҳтимолий товламачиликлар бўйича тергов бошлашни буюрди
Олам
−
10 Ноябрь 2020
5250АҚШ Бош прокурори Уильям Барр бутун мамлакат бўйлаб барча федерал прокурорларга Президент сайловларида содир этилган эҳтимолий қоидабузарликлар ҳақидаги даъволар бўйича тергов ўтказишни буюрди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар тарқатди.
Бош прокурор суриштирув сайловда қоидабузарлик бўлганини кўрсатувчи далиллар очиқ ва бирор штатдаги сайлов натижаларига таъсир кўрсатсагина ўтказилишини таъкидлаган.
Сайловдаги келишмовчиликларни ҳал қилиш учун штатларда декабрь ойининг 8 санасигача вақт бор. 14 декабрда сайловчилар ҳайъати учрашув ўтказиб, унда овоз бериш натижалари расман тасдиқланади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни ўтказилди. сайлов натижалари расман эълон қилинганича йўқ. Аммо ОАВ Демократик партия номзоди Жо Байден ғалаба қозонгани ҳақида хабар бера бошлаган. Амалдаги Президент Дональд Трамп эса ғамон мағлубиятни тан олмаган. У сайловда қаллобликлар бўлган деб ишонмоқда ва судга шикоят қилиш ниятида.
LiveБарчаси