Сайлов машмашалари ортидан АҚШ Бош прокурори муддатидан олдин ишдан кетмоқчи

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Бош прокурори Уильям Барр амалдаги Президент Дональд Трампнинг ваколат муддати тугашидан олдин ўз лавозимидан кетишни ўйламоқда. Бу ҳақда “New York Times” ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.

Газета берган маълумотларга кўра, Барр 2020 йил охирига қадар Адлия вазирлигини тарк этиши мумкин, аммо у ҳали якуний қарорга келмаган. Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, Барр президентлик сайловларида фирибгарликлар бўлмаганлигини эълон қилишдан олдин лавозимини тарк этишни ўйламоқда.

Аввалроқ, у Бош прокуратура ҳамда ФҚБ томонидан олиб борилган текширувлар ўтган президент сайловларида сохталаштиришлар бўлганини аниқламаганини маълум қилган эди. Бунинг аксини талаб қилаётган Трампнинг сайловолди штабининг таъкидлашича, бундай текширувлар ўтказилмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Бош прокурори Уильям Барр бутун мамлакат бўйлаб барча федерал прокурорларга Президент сайловларида содир этилган эҳтимолий қоидабузарликлар ҳақидаги даъволар бўйича тергов ўтказишни буюрган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ прокуратура Уильям Барр

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг