АҚШ БМТнинг гуманитар фаолиятига 2 млрд доллар ажратади
Олам
−
30 Декабрь 2025 798 1 дақиқа
Кеча, 29 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва АҚШ ҳукумати Женевада ўзаро англашув меморандуми имзолади. Унга кўра, АҚШ БМТ бошқарувидаги гуманитар жамғармаларга 2 миллиард доллар ажратиш мажбуриятини олади. БМТ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, келишув 17 та давлатда, жумладан Украина, Гаити, Судан ва Сурияда гуманитар ёрдамни молиялаштиришни, шунингдек, Фавқулодда вазиятларга жавоб бериш марказий жамғармасига ҳисса қўшишни назарда тутади.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бу маблағлар ташкилотнинг инсон ҳаётини сақлаб қолиш, энг заиф қатламларга ёрдам кўрсатиш ва инсоний азоб-уқубатлар кўламини камайтириш имкониятларини кенгайтиришини қайд этган.
“Ҳар бир доллар муҳим аҳамиятга эга ва биз бу қўллаб-қувватлашдан максимал даражада самарали фойдаланиб, оғир аҳволда қолган одамлар учун реал натижаларга эришишни мақсад қилганмиз”, дейилади хабарда.
Глобал гуманитар инқироз кучайиб бораётган бир пайтда Антониу Гутерриш барча донорларни саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга ва гуманитар операцияларни қўллаб-қувватлашни оширишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳозирда Сурия аҳолисининг учдан икки қисми – 16 миллиондан ортиқ киши гуманитар ёрдамга муҳтож экани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025