АҚШ билан қасдлашаётган Туркия аламини Швециядан олади

Олам

image

Туркия октябрь ойида Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини ратификация қилишни Вашингтондан Анқаранинг F-16 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича ижобий қарори кутилгунча тўхтатиб қўймоқчи. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

“F-16 ва Швеция масаласида ишонч йўқлигини ҳисобга олиб, Туркия НАТО аризасини ратификация қилишга шошилмаяпти. Шу билан бирга Қўшма Штатларнинг зарур чоралар кўраётгани тасдиқланишини кутмоқда”, дейди мамлакатнинг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партиясидан исмини ошкор этмаган расмийси.

Бугун, 16 октябрь куни “Hürriyet” газетаси октябрь ойи бошида АҚШ ҳарбийлари террор ташкилоти жангариларига қарши операцияда турк дронини уриб туширгач, Анқара Швеция таклифини ратификация қилиш бўйича ўз позициясини қайта кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Нашрнинг қайд этишича, Эрдўған сўнгги кунларда ушбу воқеа муносабати билан АҚШни кескин танқид қилган.

Маълумот учун, Туркия АҚШдан 40 та F-16 қирувчи самолёти ва мавжуд самолётлари учун 80 та Block 70 такомиллаштирилган тўплам сўраган. Америкалик қонунчилар АҚШнинг бошқа мамлакатларга қурол сотишига тўсқинлик қилиши мумкин. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Конгресснинг баъзи аъзолари Туркияга бундай юкларни Швециянинг НАТОга қабул қилиниши учун зарур бўлган Анқара қадамлари билан боғлашга чақирган.

Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги протокол ҳозирча альянснинг 31 давлати томонидан ратификация қилинган. Фақат Туркия ва Венгрия уни тасдиқламаган. 

Маълумот ўрнида, НАТО, Туркия ва Швеция ўртасида июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтган альянс саммити олдидан Анқара томонидан ушбу ҳужжатни муддатидан олдин ратификация қилиш тўғрисида келишувга эришилган эди. Бироқ Туркия томони аризани маъқуллаш учун бир қанча, жумладан, терроризмга қарши курашиш ва Европа Иттифоқи билан иқтисодий ва визавий интеграцияни жадаллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш шартларини қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Туркия Швеция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made