АҚШ Беларусга қарши санкция жорий қилди
Олам
−
04 Февраль 2022
7348Америка Қўшма Штатлари Беларусь ҳукуматининг “кўп сонли” вакилларига виза чекловлари жорий қилмоқда.Вашингтонга кўра, улар “чет элда диссидентларни таъқиб қилиш”да иштирок этмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
“Давлат департаменти маъмурият ўтган йили эълон қилган трансмиллий репрессияга қарши кураш воситаси бўлган “Қошиқчи тақиқи” доирасида Беларусь фуқаролари учун виза чекловларини жорий қилмоқда”, дейилади баёнотда.
Блинкенга кўра, ушбу ҳаракатлар айрим Беларусь фуқароларига нисбатан “диссидентларга қарши жиддий экстратерриториал ҳаракатлар”га алоқадорликлари учун кўрилмоқда.
Давлат департаменти “бундай маълумотларнинг махфийлигини” асослаб, Вашингтоннинг янги виза санкциялари остида қолган Беларусь вакиллари исмини айтишдан бош тортган.
“АҚШ қонунчилигига кўра, виза ёзувлари махфий ҳисобланади. Биз ушбу чора қўлланиладиган аниқ шахсларни кўрсатадиган тафсилотларни бера олмаймиз”, деган Давлат департаменти вакили.
Блинкеннинг баёнотига кўра, Пекин Олимпиадаси бошланишига тўғри келган санкциялар беларуслик спортчиларни таъқиб қилганлик учун жавобгарлик чораси сифатида қўлланилмоқда.
Таъкидланишича, санкция механизми “Washington Post” журналисти Жамол Қошиқчи хотирасига аталган. У 2018 йил октябрь ойида Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони консуллигида ўлдирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь