АҚШ Афғонистондаги аскарларини чиқаришни бошлади
Олам
−
10 Март 2020
6244Кеча, 9 март куни АҚШ Афғонистондан аскарларини олиб чиқиб кета бошлади. Бу ҳақда Американиг Афғонистондаги контигенти вакили Сонни Лежжетт маълум қилди, дея хабар берди AP.
135 кун давомида АҚШ ҳарбийлари сони 8600 нафаргача қисқартирилади. Шунга қарамай, америка аскарлари “Ал-Қоида” ва ИШИДга қарши кураш ҳамда ҳукумат хавфсизлик кучларига ёрдам бериш учун Афғонистонда қолади.
Айни вақтда Афғонистонда НАТОнинг 13 минг аскари мавжуд. Уларнинг 8 мингга яқини АҚШ ҳарбийлари.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва “Толибон” жорий йилнинг 29 февралида битим имзоланди. Унга кўра, АҚШ ўз ҳарбийларини Афғонистондан олиб кетиш, “Толибон” эса ҳукумат билан музокараларни бошлаш мажбуриятини олди. Мажбуриятлар бажарилса, АҚШ 14 ой ичида Афғонистондан ҳарбийларини олиб кетади.
Бундан ташқари, Афғонистон ҳукумати ва “Толибон”нинг 5 минг нафар асирини, толиблар эса минг нафар асирни озод қилади. Асирлар озод қилингач, “Толибон” радикал ҳаракати ва ҳукумат ўртасида музокаралар бошланади.
LiveБарчаси