Агар Алонсо “Реал”га мураббий бўлса, “Байер” етакчисини Мадридга олиб келади
Спорт
−
30 Апрель 3888 1 дақиқа
Байер клуби устози Хаби Алонсо “Реал” устозига айланадиган бўлса, Леверзкузендан Флориан Вирцни Мадридга олиб келишини маълум қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, Хаби Алонсонинг янги иш жойидаги илк трансфер мақсади аниқ бўлди. Унга кўра, Алонсо “Реал” мураббийига айланган тақдирда “Байер” футболчиси Флориан Вирц ва “Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси Мартин Субименди билан шартнома имзоламоқчи.
Қайд этилишича, мадридликлар раҳбарияти ҳам ушбу икки футболчини анчадан бери кузатиб бормоқда ва Субименди учун “Арсенал” ва Вирц учун “Бавария” билан рақобат қилишга ҳам тайёр. “Реал Сосьедад” Субименди учун 60 миллион евро, “Байер” Вирц учун 100 миллион евродан кам бўлмаган пул талаб қилмоқда.
Шунингдек, клубнинг шорт-листида “Байер”дан яна бир ҳимоячи Жонатан Та ва “Борнмут”дан Дин Хейсен ҳам бор.