Афсонавий Роберто Карлос Остон Ўруновни тўйи билан табриклади (видео)

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бразилия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клубининг собиқ футболчиси Роберто Карлос Остон Ўруновни тўйи билан табриклади. Остон Карлоснинг видео табригини Instagram'даги расмий саҳифасига жойлаган.

“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси Ўрунов ва унинг турмуш ўртоғи Ҳилолага бахтли ҳаёт тилаган.

Қайд этиш керакки, Роберто Карлос жаҳон футболи тарихидаги энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. У профессионал фаолияти давомида “Реал Мадрид”, “Интер”, “Анжи” каби клубларда тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов жорий йилнинг 28 сентябрь куни уйланган эди.

Маълумот учун, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрида Навоий вилоятида туғилган. У 2019 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоаси сафига жалб қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Остон Ўрунов

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг