Афсонавий италиялик футболчи “бутсасини михга илди”
Спорт
−
30 Май
5811Италиялик афсонавий марказий ҳимоячи Леонардо Бонуччи футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда у Х’даги саҳифасида маълум қилди.
Бонуччи фаолиятини 2005 йилда “Интернасьонал”да бошлаган ва кейинги бир неча мавсумни “Тревисо” ва “Пиза”да ижарада ўтказган. 2009 йилда у “Бари”га кўчиб ўтди. Унинг техникаси, ўйин қобилияти ва ҳимоядаги фаол ўйинлари Бонуччига атиги бир йилдан сўнг Туринга, яъни “Ювентус”га ўтиш имконини берди.
Вақт ўтиши билан Бонуччи “кекса сеньора”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди, Жоржо Кьеллини ва Андреа Барзальи билан бирга ишончли ҳимоя чизиғини ташкил этиб, ўзини жаҳон футболидаги энг яхши ҳимоячилардан бири сифатида кўрсата олди.
Шунингдек, Бонуччи 2016 йилги Европа чемпионати, 2010 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси ҳисобланади. 2012 йилги Европа чемпионатининг кумуш медали совриндори. 2013 йилги Конфедерациялар кубогининг бронза медали соҳиби ҳисобланади. Италия терма жамоасидаги ўйинлари сони бўйича 4-ўринни эгаллаб турибди. Катталар даражасида у клублар билан 17 та ва миллий терма жамоалар даражасида битта совринни қўлга киритган.