Афроамерикаликнинг ўлимидан сўнг шаҳар бошқарувчиси ишдан бўшатилди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Американинг Миннесота штатидаги Бруклин Сентер шаҳри расмийлари полиция томонидан отиб ўлдирилган афроамерикалик Даунт Райтнинг ўлимидан сўнг шаҳар бошқарувчисини ишдан бўшатишга қарор қилди. Тегишли баёнот шаҳар мэри Майк Эллиотт томонидан Twitter ижтимоий тармоғида жойлаштирилган.   

Баёнотда шаҳар бошқарувчиси Курт Богани вазифасидан озод қилингани таъкидланган. 

Эллиоттга кўра, Боганининг ўрнини унинг ўринбосари эгаллайди. 

У ушбу қарор дарҳол кучга киришини маълум қилган. 

Аввалроқ, 11 апрель куни АҚШнинг Миннесота штатидаги Бруклин-Сентер шаҳрида полициячи афроамерикаликни отиб ўлдиргани, шундан сўнг шаҳарда норозилик намойишлари бошлангани ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот ўрнида, ўтган йил 25 май куни Миннеаполисда 46 ёшли америкалик Жорж Флойд полиция томонидан ўлдирилган. Интернетда полициячи Флойднинг бўйнига тиззасини босган ва у нафас ололмаётганини такрорлаган видеоролик кўплаб америкаликларнинг ғазабига сабаб бўлган. Полиция шафқатсизлигига қарши норозилик намойишлари Миннеаполисни, кейин Американинг бошқа шаҳарларини қамраб олган ва ҳатто, АҚШ ташқарисига ҳам тарқалган. Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари тартибсизликларга, бузғунчилик ҳаракатларига, дўконларни ёқиш ва талон-торож қилишга, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувларга олиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ афроамерикалик

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг