Африкада Илон Маскнинг “ўғли” пайдо бўлди
Олам
−
18 Март
27318Elon Musk Junior ники билан рўйхатдан ўтган Кенияда яшовчи Х ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси америкалик миллиардер Илон Маскнинг ўғли эканини эълон қилди.
У нейрон тармоқ ёрдамида яратилган суратни интернетга жойлаштирди. Расмдан у ҳақиқатан ҳам бизнесменга ўхшашлигини кўриш мумкин, бироқ фойдаланувчилар ҳали ҳам бу одамга ишонишга шошилмаяпти.
"Илон Маскнинг ўғли" шундай бой ва нуфузли қариндоши бўлишига қарамай, ўта қашшоқликда яшашга мажбур экани, шунинг учун ҳам отаси билан алоқани тиклаши кераклигини ёзган.
Йигитнинг тушунтиришича, 1990 йилларда унинг онаси ишлаган меҳмонхонада Илон Маск қолган. Кейинроқ фойдаланувчи постга қўшимча қилиб, Илон Маскнинг адвокатлари у билан боғланиб, АҚШда генетик тест ўтказишни талаб қилганини айтди. У яна кенияликларга мурожаат қилиб, бунинг учун унга пул кераклигини ва уларнинг ҳиссасисиз керакли миқдорни йиғиб бўлмаслигини қўшимча қилган.
Аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу одамга ишонмаган. Уларнинг таъкидлашича, бу воқеанинг ҳужжатли далиллари йўқ ва йигитнинг одамларни Илон Маск билан муносабатларига ишонтиришга уриниши ёлғоннинг асл усулидан бошқа нарса эмас.
Маълумот учун, Илон Маскнинг биринчи фарзанди гўдаклигида вафот этган, кейин у ва унинг биринчи рафиқаси Жастин Уилсон 2004 йилда эгизаклар Ксавьер ва Гриффинни, 2006 йилда эса Кай, Саксон ва Дэмиэн исмли уч эгизакли бўлишган. Миллиардернинг қўшиқчи Граймсдан ҳам уч фарзанди бор. Бундан ташқари, 2022 йилда журналистлар қўлга киритган суд ҳужжатларига таяниб, 2021 йилда Маск ва унинг компанияларидан бири ходим Шивон Зились эгизак фарзанд дунёга келтирганини ёзган.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь