Афғонистоннинг собиқ вице-президенти уйидан 6,5 млн доллар ва катта олтин захираси топилди (видео)
Олам
−
13 Сентябрь 2021
21462Панжшер дарасига қочган Афғонистоннинг собиқ вице-президентининг уйидан 6,5 миллион доллар ва катта олтин захиралари топилди. Бу ҳақда Twitterʼда тарқалган хабарларга асосланиб REN.TV маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, мамлакатдаги янги ҳокимиятнинг хавфсизлик кучлари собиқ вице-президент Амруллоҳ Солиҳнинг уйида тинтув ўтказган ва у ердан 6,5 миллион AҚШ доллари ҳамда олтин буюмларни топган.
Нашрнинг таъкидлашича, афғон халқининг бойлигини ўғирлаган бу каби собиқ тузум раҳбарлари кам эмас.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 17 август куни собиқ Президент Aшраф Ғани мамлакатни тарк этганидан кейин Амруллоҳ Солиҳ ўзини Президент деб эълон қилганди. Орадан бироз вақт ўтиб, “Толибон” Қобулни эгаллаганидан сўнг, Солиҳ Aфғонистон қаршилик кучларининг етакчиси Aҳмад Масъуд билан бирга Панжшерни ҳимоя қила бошлади.
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни эса толиблар Aфғонистондаги қаршилик кучларининг сўнгги қалъаси Панжшерни эгаллаганини эълон қилди. Бироқ, Миллий қаршилик фронти бу маълумотни рад этди. Бироз ўтиб эса толиблар вилоятнинг бир қанча ҳудудини назоратга олгани маълум бўлди.
Aйни вақтда собиқ вице-президентнинг қаердалиги номаълумлигича қолмоқда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023