Афғонистоннинг собиқ президенти 2 давлат вакили билан учрашди
Олам
−
08 Сентябрь 2023
10606Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзайнинг жамоат жойларига чиқиши тақиқлангани ҳақидаги хабарларга қарамай, у 2 нафар хорижий дипломатни қабул қилган. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” нашри хабар берди.
Карзай сўнгги 2 кун ичида 2 нафар хорижий дипломат – Япония элчиси Такаши Окада ва Покистоннинг сиёсий масалалар бўйича вакили Убайд ар-Раҳмон Низоманий билан учрашган. Эътиборлиси шундаки, собиқ президент билан учрашган ушбу сиёсатчиларнинг иккаласи ҳам аввалроқ “Толибон” вазирлари билан учрашган ва баъзи сиёсий масалаларни муҳокама қилган эди.
Музокаралар мазмуни ҳар доимгидек тўлиқ очиқланмасдан, мавҳумлигича қолган. Ҳомид Карзайнинг матбуот хизматидаги инсайдерларга кўра, учрашув давомида Япония вакилининг Афғонистондаги аёлларнинг мақомига тўхталиб ўтгани ҳамда болалар учун расмий Токионинг UNICEF’га 33 минг болага мўлжалланган 165 та бошланғич мактаб қурилиши учун 25 миллион доллар ажратгани ҳақида сўз борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳомид Карзай Европа Иттифоқининг Афғонистондаги вакили билан мамлакатдаги таълим, хусусан, аёллар ва қизлар учун муҳим муаммони муҳокама қилиш учун учрашганида мамлакатда таълимни ривожлантиришни, халқаро ва миллий ташкилотлар томонидан катта танқидга учраган қарор, аёлларга қўйилган чекловларни зудлик билан олиб ташлашни сўраган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь