Афғонистонликлардан 15 кун ичида Тожикистонни тарк этиш талаб қилинди – ОАВ
Олам
−
09 Июль 2025 20673 1 дақиқа
Тожикистон ҳукумати афғон қочқинларини, жумладан, амал қилаётган яшаш рухсатномасига эга бўлган ва иммиграция бўйича аризаларининг кўриб чиқилишини кутаётганларни қўлга олиш ва депортация қилиш кампаниясини бошлади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, “Khaama Press” хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, сўнгги ҳафталарда Тожикистон хавфсизлик кучлари ҳар куни ўнлаб афғонларни, асосан эркакларни ҳибсга олмоқда. Уларни иш жойларидан олиб кетишмоқда, оила аъзолари эса бу ҳақда хабарсиз қолмоқда. Айрим ҳибсга олинганлар учинчи давлатларга, жумладан Канадага кўчирилиш жараёнида бўлиб, уларнинг мажбурий депортацияси хавфсизликка жиддий таҳдид солиши мумкин.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Тожикистонда 13 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти “Толибон” ҳаракати 2021 йилда ҳокимиятга келгач, Афғонистондан қочган собиқ ҳукумат амалдорлари, ҳарбийлар ва бошқа ходимлар.
Нашрнинг ёзишича, Тожикистоннинг афғонистонликларни оммавий равишда чиқариб юбориш ҳаракати минтақавий тенденциянинг бир қисми бўлиб, худди шундай чораларни Эрон ва Покистон ҳам кўрмоқда. Айни пайтда халқаро ташкилотлар Тожикистон ҳукуматининг бу ҳаракатларига расмий муносабат билдирмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йил бошидан бери 1 миллиондан ортиқ Афғонистон фуқароси Эрон ва Покистондан мажбуран Афғонистонга қайтарилгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март