Афғонистондан олиб келинган ичимликлар устида лаборатория текширувлари олиб борилмоқда – Санэпидемқўмита
Жамият
−
05 Июль
7029Аввалроқ, Қирғизистонда Афғонистондан келадиган анор экстрактили газли ичимлик воситасини сотиш тақиқлангани, мазкур газли ичимлик мамлакатнинг Ўш шаҳридаги савдо нуқталаридан бутунлай йиғиштириб олингани ҳақида хабар берилганди. Ушбу маҳсулот Ўзбекистон Республикасига ҳам олиб кирилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга олиб кирилган анор таъмли ичимлик таркибида заҳарли ёки инсон саломатлигига зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган.
Билдирилишича, ҳозирда Афғонистонда ишлаб чиқарилган анор таъмли маҳсулотлардан қайта намуналар олиниб, назорат тартибида лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, бугунги кунга қадар аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотнинг сифатсизлиги ва истеъмол қилиш оқибатида заҳарланганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.
LiveБарчаси