Конгода Эбола текширувлари вақтинча тўхтатилди
Олам
−
11 Июнь 871 2 дақиқа
Конго Демократик Республикасидаги учта лабораторияда Эбола вирусини аниқлаш бўйича тестлар жиҳозлар етишмаслиги сабабли вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Жорий йилнинг 7 июнь куни ЖССТ эълон қилган ҳисоботда айтилишича, Жанубий Киву вилоятидаги Букаву ва Лвиро ҳамда Шимолий Киву вилоятидаги Гома лабораторияларида тест реактивлари захираси тугаган.
Маълумотларга кўра, лабораториялар тўпланган намуналарни текширишни давом эттириш учун зарур реактивлар етказиб берилишини кутмоқда. ЖССТ эса реактивлар қачон етиб келгани ёки қанча намуна навбатда тургани бўйича аниқ маълумот бермаган.
Конго ҳукумати маълумотига кўра, эпидемия оқибатида қарийб 600 та тасдиқланган касалланиш ҳолати ва 115 дан ортиқ ўлим қайд этилган. Угандада ҳам 19 та ҳолат ва 2 та ўлим аниқланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тест жараёнларининг секинлашишига яна бир сабаб – дастлабки тестлар вируснинг “Бундибугио” штаммини тўлиқ аниқлай олмаганидир.
Профессор Жан-Жак Мвембе эса эпидемияга қарши курашда аҳоли билан ишлаш ва ишончни ошириш етарли даражада амалга ошмаётганини айтиб, бу борада муаммолар сақланиб қолаётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конго Демократик Республикаси шарқида Эбола вируси тарқалиши билан боғлиқ вазият кескинлашиб, маҳаллий аҳоли Эбола қурбонини дафн этаётган тиббий бригадага ҳужум қилиб, тобутни ташлаб кетишга мажбур қилгани ва марҳумнинг жасадига тегингани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиРоналду халқига мурожаат қилди
12 Июнь