Афғонистонда вазият яхши томонга ўзгармаётгани айтилди

Олам

image

АҚШ сўнгги йиллар ичида Афғонистонга ёрдам тариқасида деярли 137 миллиард доллар сарфлаган. Бу ҳақда Афғонистонни тиклаш бўйича бош инспектор Жон Сопко маълум қилмоқда.

“2019 йилнинг 31 декабрдаги ҳолатига кўра, рақамлар 136, 97 миллиард долларни ташкил этмоқда” деб маълум қилган у Вакиллар палатасида чиқиш қилар экан.

Сопко Афғонистондаги умумий ҳолат ҳақида гапирар экан, АҚШ ёрдамига қарамай, вазият яхши томонга ўзгармаётганини айтди. Мамлакат иқтисоди емирилган, қуролли тўқнашувлар давом этмоқда, гиёҳванд моддалар сотуви эса ўсмоқда.

Маълумот ўрнида, Афғонистонни тиклаш мустақил офиси 2008 йилда ташкил этилган. Унинг вазифасига мамлакатга ажратилган маблағлар сарҳисобини қилиш киради. Ушбу маблағларга АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингентига ажратилган пуллар кирмайди.

Конгрессмен Томас Мэссининг эслатишича, АҚШ Осиё давлатига 2015 йил 113 миллиард доллар, 2017 йил 121 миллиард доллар маблағ ажратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made