Афғонистонда масжидга ҳужум бўлди. Қурбонлар бор
Олам
−
30 Апрель 2024 7945 1 дақиқа
Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятидаги масжидга уюштирилган ҳужумда олти киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда “Pahjwok” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, намозхонларга ҳужумни ўқотар қуролга эга бўлган шахс амалга оширган. “Agence France-Presse” “Толибон” муваққат ҳукуматининг ички ишлар вазирлигига таяниб, ҳужум кеча, 29 апрель куни кечқурун Ҳирот вилоятининг Ғузор туманида содир бўлганини ёзди.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Бироқ бу ҳудуд бир неча бор ИШИД жангарилари томонидан ҳужумга учраган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь