Афғонистонда эркакларга жинси шим кийиш тақиқланди
Олам
−
25 Сентябрь
5027Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати эркакларга жинси шим кийишни ва турли соч турмагини тақиқлади. Бу ҳақда “The Washington Post” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, янги қонунлар август ойи охирида қабул қилинган. Улар ташқи кўриниш ва хатти-ҳаракатларда мусулмон бўлмаганларга тақлид қилишни тақиқлашга қаратилган.
Афғон эркакларига жинси шимлар ва соч турмагидан ташқари, энди соқолларини калта кесиш, шунингдек, хотини ёки қариндошларидан бошқа аёлларга қараш ҳам тақиқланган.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” сўнгги вақтларда жамоат тартиби бўйича қатор чеклов ва тақиқлар жорий этди. Жумладан, зарурат бўлмаганда аёлларга кўчага чиқишни, сотувчилар билан савдолашишни ҳамда бегона эркакларга қарашни тақиқлаганди.
LiveБарчаси