Афғонистонда аёллар намойиш ўтказди (видео)

Олам

image

Бугун, 16 сентябрь куни Афғонистонда юзлаб нафақахўр аёллар Қобулдаги “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан бошқариладиган нафақа идораси олдида йиғилди ва узоқ муддат кечиктирилган нафақа пулларини талаб қилиб, намойиш ўтказди. Бу ҳақда “Amu TV” хабар берди.

Маълумотларга кўра, намойишда иштирок этган аёллар камида бешта давлат муассасаларидан, жумладан, собиқ Таълим вазирлиги ва тарқатиб юборилган Афғонистон парламенти вакилларидан бўлган.

Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, нафақа бўлими дарвозасига йиғилган аёлларни “Толибон” қўриқчилари куч билан тарқатиб юборган.

Шунингдек, намойиш пайтида баъзи аёллар калтакланган. 

“Биз фақат нафақимизни сўрадик. Бунинг ўрнига улар бизга нисбатан зўравонлик қилди”, дейди иштирокчилардан бири.

Аёлларнинг сўзларига кўра, 2021 йилда мамлакатга “Толибон” ҳокимиятга келганидан бери оилалар оғир иқтисодий аҳволдан қайта-қайта шикоят қилишган. Кексаларнинг кўпчилиги бир неча ой давомида нафақаларсиз қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Светлана Жакупова ҳукумат йиғилишида ноқонуний равишда нафақа олган ва қўш фуқаролиги бўлган қозоғистонликлар олган нафақасининг бир қисмини бюджетга қайтариши ҳақида гапирган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Қобул намойиш “Толибон”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг