Афғонистонда афюн етиштириш 8 фоизга ошди — БМТ

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилда Афғонистонда афюн етиштириш ҳажми 8 фоизга ўсиб, 6,8 минг тоннага етди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси дунё бўйлаб бозорларга бу ўсиш натижасида 320 тонна соф героин киришини таъкидлаган. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистонда гиёҳванд модда етиштиришга бағишланган ҳисоботида айтилган.

Ҳужжатда айтилишича, мамлакат дунёдаги барча истеъмолчиларнинг саксон фоизини опиат билан таъминлайди. Ўтган йили афюннинг 85 фоизи Афғонистонда ишлаб чиқарилган.

“БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг янги тадқиқоти июл ойида якунланди. Афғонистондаги ҳозирги вазият халқаро ҳамжамиятнинг шошилинч аралашувини талаб қилмоқда. БМТнинг афғон халқини қўллаб-қувватлаши доирасида гиёҳванд моддаларни ноқонуний етиштириш ва ишлаб чиқаришни, шунингдек, дунёда ушбу маҳсулотларга бўлган талабни барқарор камайтиришга эришиш зарур”, дейди БМТ вакили Гада Валий.

Муҳокамаларда тўрт йўналиш бўйича тавсиялар эълон қилиниши кутилмоқда, жумладан, трансчегаравий ҳамкорлик, ноқонуний молиявий оқимларни аниқлаш ва тўсиш, прекурсорли кимёвий моддаларнинг тарқалишининг олдини олиш, гиёҳвандликнинг олдини олиш ва даволаш.

Аввалроқ Афғонистонда ҳокимиятга келган "Толибон" ҳаракати мамлакатда гиёҳванд моддага қарши кураш бошлагани ҳақида хабар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон афюн

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг