“Толибон” гиёҳвандликка қарши уруш бошлади

Олам

image

“Толибон” Афғонистонда гиёҳвандликка қарши кураш бошлади. Ҳаракат вакиллари гиёҳвандлар тўпланадиган кўприклар тагида рейдлар ўтказмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Қобулда аввалги ҳукумат даврида гиёҳвандларни даволаш учун 1000 ўринли реабилитация маркази очилган бўлиб, “Толибон” бошқарувни қўлга олгач, гиёҳвандларни ушлаш ва марказга ётқизиш кўпайган. Кўп ҳолларда улар куч билан марказга олиб борилади.

Қайд этилишича, гиёғвандлик кўприклари мамлакатда наркотик моддалар савдоси ва кўча жиноятчилигининг ўчоғи ҳисобланади.

Марказда беморлар яхшилаб текширилади ва тартибга келтирилади. Шундан сўнг, мавжуд воситалар ёрдамида наркоманларни реабилитация қилиш бошланади. Кўпчилик бу ерга бир неча марта қайтиб келади.

“Мен мет қабул қилдим, лекин ҳозир мен бир ойдан бери тозаман. Шифохонада бўлганимдан хурсандман. Бу ерда бизга бўлган муносабатдан жуда мамнунман. Бизга овқат ва сув берилади. Биз бу ерда овқатланамиз ва ухлаймиз. Агар Худо хоҳласа, биз 45 кундан кейин тузалиб, уйга ва ишга қайтишимиз мумкин бўлади”, дейди беморлардан бири.

Маълумот учун, ўтган асрнинг 90-йилларида “Толибон”нинг ўзи Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни фаол равишда рағбатлантирган ва мамлакатни наркотик етиштириш бўйича жаҳон етакчисига айлантирди. Гиёҳвандликдан олинган даромад эвазига толиблар рақобатчиларига қарши муваффақиятли кураш олиб борган. Аммо 2000-йилларда бу афғонларнинг ўзларига таъсир қилди: героин нондан арзон бўлган мамлакатда гиёҳвандлар сони кескин ўса бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг