Афғонистонда 5 магнитудали зилзила бўлди

Олам

image

Бугун, 3 январь куни Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди. 

Тошкент вақти билан соат 14:24 да (Гринвич бўйича 09:24 да) Афғонистонда зилзила юз берди. Ер силкиниши координаталари 37,19 градус шимолий кенглик; 71,11 градус шарқий узунлик. Магнитуда – 5. Чуқурлик – 160 км. 

Зилзила эпимаркази Тошкентдан 482 км жанубий-шарқда. 

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Японияда 7,6 магнитудали зилзила юз берди. Шундан сўнг ер силкинишлари 150 мартадан ортиқ қайд этилган. Ҳозирда зилзила оқибатида вафот этганлар сони 62 нафарни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг