Япониядаги зилзила қурбонлари 62 нафарга етди
Олам
−
03 Январь 2024 3839 1 дақиқа
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 62 кишига етди. Бу ҳақда NHK хабар берди.
Ҳозирда маҳаллий хизматлар вайроналар остидан одамларни қидиришни давом эттирмоқда. Улар, шунингдек, зилзила зарарлари, жумладан, бинолар қулагандан кейин бошланган ёнғинлар билан шуғулланади.
NHK томонидан тақдим этилган сўнгги маълумотларга кўра, жароҳатланганлар сони 100 кишидан ошади, улардан 17 нафари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Японияда 7,6 магнитудали зилзила юз берди. Шундан сўнг ер силкинишлари 150 мартадан ортиқ қайд этилган.