Афғонистонда ҳам зилзила содир бўлди
Олам
−
23 Март 2023 13121 1 дақиқа
Бугун, 23 март куни Тошкент вақти билан соат 12:18 да (23.03.2023 йил, Гринвич бўйича 07:18 да) Афғонистонда яна зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари:
36,45 градус шимолий кенглик;
70,89 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 150 км.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 555 км жанубий-шарқда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Тожикистон ҳудудида 6 та зилзила қайд этилди. Уларнинг энг кучлиси 6 баллни ташкил этди. Тошкент вақти билан соат 1:07 да содир бўлган зилзила, Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди ва аксарият ҳудудларда зилзила кучи 5 баллни ташкил этди.