“Аэрофлот” самолёти фавқулодда Тошкентга қўнди

Жамият

image

Бугун, 27 февраль куни “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москва-Бангкок йўналишида парвоз қилаётган Boeing 777-312 самолёти мажбуран Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Самолётнинг мажбуран қўнишига Ҳиндистон ва Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари ўртасидаги можаро сабаб бўлган.

“Москва-Бангкок йўналишида SU6275 рейс билан учаётган самолёт Покистон ҳаво ҳудудининг барча халқаро парвозлар учун ёпилиши сабабли Тошкент халқаро аэропортига қўнди”, деган аэропорт ходими.

Аввалроқ, Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари мамлакат ҳудудига кирган Ҳиндистон ҲҲКнинг иккита қирувчи самолётини уриб туширгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон-Покистон Аэрофлот

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг