Покистон Ҳиндистон ҳарбий самолётларини уриб туширди

Олам

image

Бугун, 27 февраль куни Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари мамлакат ҳудудига кирган Ҳиндистон ҲҲКнинг иккита қирувчи самолётини уриб туширди. Бу ҳақда ТАСС Покистон Қуролли кучлари Матбуот котиби генерал-майор Асиф Ғофурга таяниб хабар берди.

Асиф Ғофурнинг қайд этишича, ҳинд самолётларидан бирининг учувчиси асир олинган.

“Ҳиндистон ҲҲК самолётлари белгиланган чегарадан ўтди. Покистон ҲҲК Ҳиндистоннинг икки самолётини уриб туширди. Самолётлардан бири Озод Жамму ва Кашмир (Кашмир вилоятининг Покистон назоратидаги тан олинмаган давлат) ҳудудига тушди, иккинчиси Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмига тушди. Ҳинд учувчиларидан бири ерда қўлга олинди”, деган Асиф Ғофур.

Ҳозирда Покистон ўз ҳаво ҳудудини ҳар қандай халқаро парвозлар учун ёпиб қўйди.

Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари жорий йилнинг февраль ойи ўрталарида Жамму ва Кашмир штатида юз берган воқеа ортидан ёмонлашди. Штатда Полициянинг марказий заҳира кучлари (Ҳиндистон куч тузилмаларининг йирик ҳарбийлаштирилган бўлинмаси)  автоколоннасига ҳужум уюштирилган.

Террорчи-ҳудкуш бомба тўлдирилган автомобилда ҳарбийларни олиб кетаётган автобусга келиб урилган. Ҳужум учун жавобгарликни “Жаиш-е-Муҳаммад” гуруҳи ўзига олган.

Маълумот учун, Ҳиндистон ва Покистон 1947 йилдан бери Кашмирнинг баҳсли ҳудуди сабабли уруш ҳолатида бўлиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон-Покистон

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг