Адашган йигит қисмати ёхуд тиканзордан гул излаётганлар
Таҳлил
−
18 Февраль 2019
11099Виждон яраси одатда, инсон танасига озор етказмайди, ҳатто оғриғиниям сезмайсиз. Аммо жисмингизни ич-ичидан кемириб, умрингизни адои-тамом қилиши, ҳаётингизни издан чиқариб, аросат ва фалокатга дучор этиши, ёт ва ҳалокатли манзил-маконларга элтиши турган гап. Инсон жисмига тушиб, умрини хазон этган бундай яра, балки ўзгаларга юқмас, танасини афгор этмас, бироқ виждонга тушган яранинг битиши амри маҳол.
У ўз-ўзидан газак олиб, бош¬қалар қалбини ҳам жароҳатлайди, онг-шуурини заҳарлайди, тафаккурига чанг солади, тўғри йўлдан оздиради. Башарти ол¬ди олинмаса, таг-томири билан юлиб ташланмаса, ҳатто жа¬мият¬ илдизларига ҳам зарар етказиши мумкин.
Бу қабиҳ "дард" шу аснода ҳа¬зо¬расп¬лик Ғуломжон Жумабоевнинг анчайин заиф ва ғариб онг-тафаккурини ҳам жўнгина эгаллади. Виждон кемтиклиги, илм ва эътиқод танқислиги боис, у бу асоратли "дард"га осонгина йў¬лиқди. Оқибатда онги заҳарланди, ёт ва зарарли ғоялар домига тушди. Иллатни ўзи-га илакиштиргани етмагандек, уни ўзгаларга ҳам юқдиришни кўзлади.
Барига 2016 йилнинг июль ойида бошланган ва то 2018 йилнинг октябрь ойигача давом этган хориж сафари сабаб бўлди. У ўзга юртга аслида пул ишлаш ниятида борганди. Бироқ иймон-эътиқоди сустлиги панд берди. Оила (у 33 ёшда, оилали, 1 нафар фарзанднинг отаси) ташвиши, ҳалол меҳнат қилиш, рўзғор тебратиш илинжи бир четда қолиб, ўзини ёт диний ақи¬далар оғушига ташлади.
Соф исломий ғоялар билан суғорилган диний таълимнинг ҳеч кимга зиён-заҳмати йўқ. Чин мусулмонлик илми одамларни ҳа¬лол¬лик, поклик, ватанпарварлик, фидоий меҳнат, садоқат, иймон-эътиқод, ин¬соф-диёнат йўлларига бошлайди. Афсуски, Ғ. Жумабоев бу тўғри йўлни тополмади.
Яқинларига рўз¬ғор ташвишида хорижга кетаётганлигини билдирган бўлса-да, ҳалол меҳнатни — иккинчи, диний ақи¬да¬па¬растликка ружў қўйишни эса, олдинги ўринга сурди.
Қани энди, у соф исломий таъ¬лимотга амал қил¬са, чин инсонпарварлик та-мойилларидан таълим олса? Йўқ, у бу йўлни ихтиёр этмади. Ҳамин¬қадар онг-тафаккури бунга монеълик қилди. Экстре¬мис¬тик ва ақидапараст ғоя¬нинг қалтис, боши берк кў¬чаларига кирди.
Чўнтагидаги уяли телефони ёр¬да¬мида жаҳон интернет тармоғининг анъанавий ислом негизларига путур етказувчи буз¬ғун¬чи ақи¬далар, тинчликсеварликка хилоф қа¬рашларни ўзида акс эттирган турли зарарли сବҳи¬фала¬рини излаш, топиш ва йиғилган сафсаталарни тарқатишга киришди. Шу аснода "Салафийлик"нинг инсонийликка хилоф амаллари бошида турган Ибн Таймия, Ибн Қаййим, Ибн Боз сингари вакилларининг даъват ва маърузалари унинг тор ва заиф онгидан, пировардида эса, қўлидаги жажжи, ам¬мо интернет воситасида бутун жаҳонга жар солиш имконини берувчи уяли телефони хотирасидан жой ол¬ди. Мусулмон оламида ихтилофларни тарғиб этувчи ёт, буз¬ғунчи чақи¬риқ¬лар, даъват, маъруза ва шарҳлар ана шу тариқа Ё. Машарипов, А. Машарипов, К. Машарипов сингари яқинлари эътиборига ҳавола этилди. Диний бузғунчилик ва парокандаликка қаратилган ножўя фаолият ана шу йўсинда бошланди ва тезда кўнг¬ли диний ақи¬да¬ларга мойил турмуш ўртоғи (Ғ. Жумабоев у билан 2016 йил турмуш қурган) Б. Искандаровани ҳам ўзига ром этди. У турмуш ўртоғининг номўътадил йўналишдаги диний қарашларига хай¬рихоҳ бўлса-да, фуқаролар онгини заҳарлашга қа¬ратилган тарғибот-ташвиқот фаолиятига аралашишдан ўзини тийди. Би¬роқ унга тоға бўл¬миш А. ва Ё. Машариповлар Ғ. Жумабоев ёй¬ган тўрга осонгина илинишди. Ғ. Жумабоев қўлидаги уяли телефони ва жонли мулоқотлар орқали улар онгини юқорида зикр этилган "Салафийлик" террорчилик оқи¬ми ҳам¬да унинг ғоявий раҳнамолари ваъз ва даъватлари би-лан "бойита" борди. Турмуш ўртоғининг тоғалари ҳам анойилардан эмас: диний илм бобида ўзларини хон, ўзгаларни эса, кўланка санашади. Бу ҳолат Жумабоевлар оиласида дунёга келган жажжи қиз фарзанд М. Жу¬мабоева ҳеч кутилмаганда, яна денг, чет элда оғир хас¬таликка чалинган пайтда яқ¬қол намоён бўлди. Улар қизчанинг отасига шифо учун дуо ўқиб, марҳум зотларни шафе келтириб, мадад сў¬рашни таклиф этишди. Яхшиямки, таклиф сукут билан рад этилди. Шу пайт¬га қадар ях¬ши-ю ёмон, эгри-ю тўғрини фарқ-лаш салоҳиятидан мосуво қолиб келаётган Ғ. Жумабоев, бу гал ҳуш¬ёрликни қўлдан бермади. Аммо ўрганган кўнгил ўр¬танса қўймас, деганидек, ўзгалар қалбини ёт ва зарарли диний ақи¬далар билан заҳарлашга қаратилган фао-лиятини изчил давом эттирди. Бу жараёнда интернет тармоғининг диний экстремизм ва ақи¬дапа¬растликни тарғиб этувчи, одамлар орасига нифоқ, турмушига эса, оғу, таҳдид солувчи, ихтилофга етакловчи бузғунчи сайт ва саҳифаларидан йиғиб олинган турли ғайриинсоний қарашларга оид аудиоёзувлар, видеороликлар, даъват ва маърузаларни тарқатишда да¬вом этди. Диний буз¬ғунчилик, бос¬қинчилик, қо¬тил¬ликларни ёқлов¬чи бун¬¬¬дай ақидалар Ғ. Жумабоев ва унга маслакдош шахс¬лар ўр¬тасидаги юз¬ма-юз ҳамда телефон орқали уюштирилган мулоқотларда асосий мавзуга айланди. Хайриятки, Ғ. Жу¬ма¬боев¬нинг даъвати таъсирига тушганларнинг бири масаланинг асл моҳияти ва оғир оқибатини англаб етди чоғи, бу ғайриқонуний фаолият ортида бузғунчиликнинг совуқ турқи, важоҳати зоҳирлигини бироз кеч бўлса-да, кўра олди ва ўз маслакдошининг қилмишларини фош этишга киришди.
...Ғ. Жумабоевни ўзи ихлос қўйган диний оқимга оид билимларнинг билағони, борингки, оддий саводхони сифатида ҳам эътироф этолмаймиз. Н嬬¬гаки, бу кимса диний илм бобида ҳатто бош¬лан¬ғич маълумотга ҳам эга эмас. Бирон жойда ўқиб, диний таълимдан са¬боқ олмаган. Исломнинг чинакам амаллари ва унга доир билимлар нарёқда турсин, ҳатто ўзи эътиқод қилган буз¬ғун¬чи салафийлик оқими хусусида ҳам деярли ҳеч нарса билмайди. Бор билгани — интернет оламининг мантиққа, одамлар хоҳиш-иродасига зид бўш ғоялари, холос ва буни машъум қилмиши эл¬га ошкор бўлгани, иши суд ва терговга тушганидан сўнг унинг ўзи ҳам тан олди. "Интернетни одамларни ҳаётнинг нуқул тўғ¬ри ва равон йўларига чорловчи чинакам зиё манбаи, деб ўй¬лабман, энди билсам, у нафақат эзгулик, балки ёвузлик, жаҳолат ва қабоҳатнинг ҳам уяси экан", деди у.
Бундай қабиҳ хатти-ҳаракатлар қонун талабига кўра, оқибатсиз қолмаслиги, муносиб баҳосини олиши керак ва амалда ҳам шундай бўлди. Бинобарин, элдан қолар гап йўқ. Ғ. Жумабоевнинг кишилар орасида саросима уйғотиш, зўравонлик ва қотилликни тарғиб этиш, уни қўл¬лаб-қувватлаш, шу аснода тафаккурини эгаллашга қа¬ра¬тил¬ган қабиҳ қилмиши кўп¬чи¬лик¬нинг кўз ўнгида муҳокамага қўйилди. Суд мажлислари сайёр ҳолда бевосита кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилди. Судда Жиноят кодексининг жамоат хавф¬сизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатишга оид 244-1-моддаси 3-қис¬ми "г" банди айб¬ла¬нувчига нисбатан тергов органи томонидан тўғ¬ри тадбиқ этилганлиги эътироф қи-линди. Ай¬ни пайтда бу қилмиш билан боғлиқ бир қатор ҳо¬латларга аниқлик киритилди. Бунда суд судланувчи жиноий фаолиятга диний билими саёзлиги оқибатида қўл урганини, ёт ва ғализ қарашлардан ўзи¬ни асрай олмаганини, шу боис ўзгалар измига тушиб қолганини, аслида хорижга пул топиш илинжида бориб, маҳаллий бозорда юк ташувчи ва оддий қурувчи бў¬¬либ ишлаганини эътиборга олди.
Адашганни тўғри йўлга солмоқ, йиқилганни суямоқ — мамлакатимиз адолатли қонунларининг ўзи¬га хос ибратли хусусия¬ти. Суд ана шу таомилга амал қи¬лар экан, айбланувчига нисбатан мурувват кўр¬¬сатди, судда муҳокама жараёнида гувоҳ сифатида қатнашган ва Ғ. Жумабоевнинг хулқ-атворини назорат қилиш ҳамда жиноий кўчаларга қайта бош суқмаслиги учун кафолат бер¬ган Ҳазорасп туман, Саноат қишлоғи, "Оталиқ" маҳалласи (судла¬нувчи¬ ушбу манзилда истиқомат қилади) фуқаролар йиғини раиси Б. Отабоевнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш ва шуларга асосан мазкур кодекснинг енгилроқ жазо та¬йин¬лашга доир 57-моддасини қўллашни лозим топди. Судланувчининг айбига иқрорлиги, пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, жамоатчилик томонидан ижобий тавсифлангани, дунёқараши ва ижтимоий турмушга бўлган муносабати ижобий томон ўзгараётганини ҳам назарда тутди ва уни жа¬миятдан, ои¬ласидан ажратмаган ҳолда тарбиялаш мумкин, деган хулосага келди. Шунга мувофиқ тайинланган жазо ҳам бирмунча енгил бўлди.
Ғ. Жумабоев энди тўрт йил мобайнида озодликни чеклаш жазосини ўтайдиган бўлди.
Шу ўринда қонун барибир мурувват тарафида экани ва эндиликда сайёр ҳолда, бевосита жамоатчилик иштирокида ўтказилаётган суд мажлислари ушбу таомилни кенг ва мунтазам қўллаш омилига айланганини алоҳида таъкидлаш лозим. Жиноят иш¬лари бўйича вилоят, шаҳар ва туман судлари 2018 йил мобайнида жами суд ишларининг 43,7 фоиздан зиёдини сайёр тартибда кўриб чиқди. Бу жараёнда Ёш¬лар иттифоқи, "Маҳалла" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитасининг маҳаллий органлари кафолати асосида жами 134 та жиноят иши бўйича 176 нафар фуқаро суд залидан озодликка чиқарилди.
Халқимиз ҳамиша эзгуликни умрнинг безаги сифатида эъ¬зозлаб келган.
Мамлакатимизда Конституциямиз талабига кўра, виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатланади ва ҳурмат қи¬линади.
Ҳаётда мўътабар д謬¬нимиз ичига суқилиб кирган ва мў¬мин-мусулмонлар ҳаётини заҳарлашга олиб келувчи зарарли ақидаларни саводсизларча ташвиқ қи¬лувчилар ҳам учрайди. Ўзининг жи¬ноятко¬рона қилмиши боис қо¬нун ва виждони олдида жавоб бериб, қил¬миш¬нинг муқа¬ррар қи¬дирмишига рўпара келган Ғ. Жумабоев ҳам ана шу каби чаламуллалар сирасидан. Ҳушёр ва огоҳ кишилар бу кабиларнинг ҳақиқий башарасини бир қа¬рашдаёқ кўришади. Аксинча ҳо¬латлар ҳам мавжуд. Ҳаётда яхши-ю ёмон, оқу-қора, эгрию тўғрини фарқ¬ламайдиган кишилар ҳам йўқ эмас. Зикр этилган ҳолат бу соҳада юртдошларимизга яхшигина сабоқ бўлмоғи даркор. Ҳар қалай, янгиланган, ҳурликка юзланган диёримиз ва замонамизда яхшилар ҳамиша ошини еса, жаҳолат ва залолат домига тушиб, жиноий қилмишларга қўл урганлар, ўзи ва ўзгаларни хавф-хатарли, қалтис ҳам¬да бо¬ши берк кўчаларга бош¬лаганлар жирканч қилмишининг жабрини тотишади. Огоҳлик ва ҳушёрлик, чин эътиқодга асосланган ҳақи¬қий билимда эса, кўп ҳикмат бор. Ушбу салоҳиятни жисмига жамлаганлар тўғри йўлидан зинҳор адашмайдилар, уларни эътиқодидан чалғитишга ҳам ҳеч ким қодир эмас. Турмушнинг бу неъ¬ма¬тини ҳар бир юртдошимиз қалби, онг-шуурига жо этмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Бобир УМАРОВ,
жиноят ишлари бўйича
Хоразм вилояти судининг раиси