Терроризм бир йилда дунё иқтисодиётига қанча зарар келтиряпти?
Олам
−
17 Январь 2020
7438Глобал террорчилик 2018 йилда камроқ одамнинг ҳалокатига сабаб бўлди, бироқ унинг иқтисодий ва ижтимоий таъсири кенг кўламни эгаллади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг Глобал террорчилик индекси маълумотномасида келтирилган.
Унда келтирилишича, терроризм қурбонларининг умумий сони кетма-кет тўрт йил давомида 15.2 фоиздан камайиб 2018 йилда 15 912 кишини ташкил этди. Бу 2014 йилга нисбатан 53 фоизга кам дегани.
Кўрсаткичларнинг пасайишида Яқин Шарқдаги урушларда қозонилган ғалаба ҳамда минтақадаги ҳарбий ҳаракатларнинг имкон қадар камайтирилиши сабаб этиб кўрсатилган.
“Шунга қарамай, дунё бўйлаб терроризм хавфи олди олиниши ва унга қарши кураш учун сарфланаётган пул миқдори ортиб бормоқда. Ҳисоб-китоблар 2018 йилда террорчилик жаҳон иқтисодиётига 34 млрд доллар зарар келтирган”, дейилади маълумотда.
Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг Яқин Шарқ ва Европа бўйича директори Серж Струбентснинг таъкидлашича, сўнгги 20 йил ичида Ғарб ташқи сиёсати ва Ғарбнинг аралашуви дунёнинг турли минтақаларида терроризм даражасига таъсир кўрсатган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь