Эрон АҚШни тиббий терроризмда айбламоқда
Олам
−
30 Март 2020
11412Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф АҚШни тиббий терроризмда айблади. Вазир бунга сабаб қилиб, АҚШ пандемия вақтида санкцияларни олиб ташламаганини кўрсатмоқда.
Дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШ Эронга қарши "тиббий ва иқтисодий терроризм"дан фойдаланмоқда. Хусусан, у расмий Вашингтоннинг мақсадини Эронга ўз аэрофлотидан фойдаланишга йўл қўймаслик ва COVID-19 га қарши курашда қийинчиликларга учратиш, деб атади. Зариф бундай ҳаракатларни инсониятга қарши жиноят дея, АҚШни халқаро ёрдамларни етказиб беришда халақит бермасликка чақирди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 26 март куни Россия, Хитой, Эрон, Куба, Сурия, Никарагуа, Венесуэла ва КХДР БМТ Бош котиби Антонио Гутерришни бир қатор давлатлардан коронавирус тарқалишига қарши курашга тўсқинлик қиладиган санкцияларни олиб ташлашни талаб қилишга чақирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан боғлиқ 38 309 ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 2 640 нафари вафот этган, 12 391 нафари эса соғайиб кетган.