Абитуриентларнинг апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди
Жамият
−
22 Август 2023
3004Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, апелляция аризалари абитуриентнинг шахсий кабинетида онлайн тарзда қабул қилинади ва бу жараён 31 августга қадар (10 кун) давом этади. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш эса жорий йилнинг 24 августидан бошланади.
Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим. Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига келиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси