Мандат натижалари эълон қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди. 

Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин:

- my.uzbmb.uz сайтининг “Натижани олиш” answer бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

- mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда;

- билимни баҳолаш агентлигининг қуйидаги Telegram ботларига абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:

- QR-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

-SMS хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

- Тест натижалари қайдномаси орқали: бунда тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади


Мақола муаллифи

Теглар

Мандат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг