Яна икки туманда янгича ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланди
Жамият
−
02 Октябрь 2019
6189Бугун, 2 октябрь куни Жанубий Кореянинг “КТ Сorporation” компанияси билан ҳамкорликда Бухоро вилоятининг Жондор ва Шофиркон туманлари истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланди. Жондор туманида 36 323 та ва Шофиркон туманида 33 654 та ҳисоблагич ўрнатилиши белгиланган.
Ҳозирда Бухоро шаҳар, Қоравулбозор, Ғиждувон, Пешку, Когон, Вобкент, Олот, Ромитон ва Қоракўл туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. 2019 йил якунига қадар вилоятнинг барча туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.
Аввалроқ, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ва Сурхондарё вилоятнинг маъмурий маркази Термиз шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси