Бугундан замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланади
Жамият
−
19 Август 2019
6553Бугун, 19 августдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ва Сурхондарё вилоятнинг маъмурий маркази Термиз шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланади.
Шунинг учун фуқаролардан хонадонларида 2 ой давомида вояга етган шахснинг бўлишини таъминлаш ҳамда имкон қадар ҳозирда мавжуд ҳисоблагичингиз кўрсаткичини фото суратга олиб қўйиш сўралмоқда.
Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод ва Сергели туманларидаги 240 мингдан зиёд аҳоли истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда.
Йил якунига қадар ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар пойтахтнинг барча туманларига тўлиқ ўрнатиб берилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси