Абдусатторов Жаҳон чемпионатида 2-ўринни олди
Спорт
−
31 Декабрь 2025 3786 1 дақиқа
Кеча, 30 декабрь куни Нодирбек Абдусатторов блиц йўналишида Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди. У финалда Магнус Карлсен билан беллашди.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида рапид ва блиц йўналишида FIDE Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Блиц йўналишидаги очиқ мусобақалар финалида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен билан беллашди. Шиддатли баҳсда Карлсен 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Натижада Нодирбек Абдусатторов блиц йўналишида 2025 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. Аёллар ўртасида эса қозоғистонлик Бибисора Ассаубаева жаҳон чемпиони бўлди.
Live
Барчаси