Абдусатторов нуфузли турнирда 2 минг доллар ютди
Спорт
−
15 Ноябрь 2024 4662 1 дақиқа
Аввалроқ, ўзбекистонлик гроссмйстер Нодирбек Абдусатторов Ҳиндисоннинг Калкутта шаҳри мезбонлик қилган 6-“Tata Steel Chess India” турнирининг охирги турида норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суриб, дурангга имзо чеккани хабар қилинганди.
9 та тур якунларига кўра, 3 та ғалаба, 4 та дуранг 2 та мағлубият қайд этган Абдусатторов жами 5 очко билан мусобақани 5-ўринда якунлади ва 2 минг АҚШ доллар пул мукофоти соҳиби бўлди.
Абдусатторовдан 2,5 очко кўпроқ жамғарган Карлсен эса 1-ўринни қўлга киритиб, 10 минг АҚШ доллар пул мукофотига эга бўлди.
Кучли учликка ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха ва америкалик Уэслей Со киришни уддалади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь