Абдусатторов халқаро турнирда мутлақ етакчига айланиб олди

Спорт

image

Нидерландияда ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess-2024” турнирининг 11-тур ўйинлари якунланди. Мазкур турда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов хитойлик Жу Венжунга қарши дона суриб, ғалабага эришди.

Шундай қилиб, Абдусатторов 11 имкониятдан 7,5 очко жамғариб  яққол пешқадамга айланиб олди. Абдусатторовнинг энг яқин таъқибчиси ҳиндистолик Гукеш Домаржу ҳисобида 7 очко мавжуд. 

Кейинги турларда ўзбекистонлик шахматчи Видит Сантош ва Александр Донченко билан баҳс олиб боради. Бугун, 27 январь куни Абдусатторов Сантошга қарши дона сурса, 28 январь куни охирги турда Донченко билан ҳисоб-китоб қилиб олади.

Қайд этиш жоиз, 19 ёшли Абдусатторов “Tata Steel Chess” турнирининг амалдаги вице-чемпиони ҳисобланади. Ўтган йилги баҳсларда мезбон шахматчи Аниш Гири ғолибликни қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг