Абдусатторов халқаро турнир финалига чиқди
Спорт
−
06 Апрель 2023 5652 1 дақиқа
Айни кунларда шахмат бўйича “Chessable Masters” халқаро турнири баҳслари давом этмоқда. Онлайн мусобақада ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов финал йўлланмасини қўлга киритди.
Абусатторов турнирнинг ярим финалида россиялик Денис Лазавикка қарши ўйин ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Ўзбекистонлик шахматчи энди мусобақа ғолиблиги учун франциялик Максим Вачиер-Лагравега қарши дона суради.
Турнир давомида Нодирбек бир қатор машҳур шахматчилар билан куч синашиб, уларни мағлубиятга учратди. Жумладан, турнирнинг 1-кунида ҳиндистонлик Видит Гужратини 2:0, нидерландиялик Аниш Гирини 2,5:0,5, ҳиндистонлик Аржун Эригаисини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нодирбек Тошкент шаҳрида ўтказилган 1-халқаро “Рустам Қосимжонов турнири”да иштирок этганди. Мусобақани дастлабки кунини ишончли тарзда бошлаган Абдусатторовга 2-кунда омад кулиб боқмаганди ва натижа у турнирни 5-ўринда тугатди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь