Абдусатторов 140 минг долларлик турнирда иштирок этади

Спорт

image

Жорий йилнинг 15 февралидан 26 февралига қадар Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича “WR Chess Masters” турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг иштироки ҳам кўзда тутилган. Абдусатторовдан ташқари дунёнинг яна тўққиз нафар топ шахматчиси турнирда иштирок этади.

Маълумот учун, “WR Chess Masters”  мусобақасининг соврин жамғармаси 140 минг долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов Германиядаги турниргача 13–29 январь кунлари Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қиладиган халқаро мусобақада ҳам қатнашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Shaxmat Abdusattorov

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг