Абдумалик Халоковнинг профбоксдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Спорт
−
24 Февраль
3395Бокс бўйича Олимпиада чемпиони Абдумалик Халоков профессионал боксдаги ўзининг навбатдаги жангини 27 февраль куни ўтказади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Халоков 27 февраль куни Испаниянинг Севилья шаҳрида ўтказиладиган турнирда Венесуэла вакили Марлемброн Акуньяга қарши баҳс олиб боради. Жанг 6 раунд этиб белгиланган. Ушбу жанг сабаб боксчи Болгарияда бўлиб ўтадиган “Странжа” турнирида қатнашмайдиган бўлди.
Қайд этиш керак, Халоков ҳаваскор боксда -60 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида Осиё, -56 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида Жаҳон, худди шу вазн тоифасида 2018 йилда III ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, у Париж-2024 Олимпиада ўйинлари ғолиби ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, бу 24 ёшли Абдумалик учун профессионал боксдаги иккинчи жангга айланади. Дебют жангда у украиналик Александр Егоровни нокаутга учратган. Акунья эса ҳозирга қадар 25 та жанг ўтказиб, 13 ғалаба, 11 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.
LiveБарчаси