Мўйдинхўжаев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (видео)
Спорт
−
11:29 3684 1 дақиқа
Кеча, 16 май куни ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев аргентиналик Алексис Торресга қарши рингга кўтарилди. 6 раундлик жанг Мўйдинхўжаев фойдасига ҳал бўлди.
Ўзбекистонлик боксчининг тўлиқ устунлигида кечган жангда Асадхўжа ғалаба қозонди. Бу “Париж-2024” Олимпиадаси ғолиби Мўйдинхўжаевнинг профессионал боксдаги иккинчи жанги бўлди.
Маълумот учун, Фарғона бокс мактаби тарбияланувчиси Асадхўжа Мўйдинхўжаев айни пайтда машҳур “Queensberry” промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. У профессионал боксдаги илк жангини 2025 йил ноябрь ойида Челябинск шаҳрида қозоғистонлик Айдос Тастаевга қарши ўтказиб, рақибини 2-раундда нокаутга учратганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича бошқа ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Абдумалик Ҳалаковнинг проф боксдаги навбатдаги жанги санаси аниқ бўлганди. Жорий йилнинг 29 май куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида профессионал бокс турнири ўтказилади. Ушбу бокс оқшомида Абдумалик Халоков ҳиндистонлик Аниш Кумарга қарши рингга кўтарилади.
Live
Барчаси