Франциянинг ЖЧдаги ғалабаси фожиага сабаб бўлди
Спорт
−
19:03 1319 1 дақиқа
Франциянинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Марокаш устидан қозонилган ғалабасидан сўнг бўлиб ўтган байрам фожиа билан якунланди. Терма жамоа ғалабасини нишонлаётган 17 ёшли қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Voix du Nord” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 10 июлга ўтар кечаси Франциянинг шимолидаги Аунноис-Эймерй коммунасида содир бўлган. Қиз миллий жамоанинг чорак финалда Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этганини нишонлаш вақтида ҳаракатланаётган юк машинаси устига чиққан. У мувозанатини йўқотиб, транспорт воситаси остига тушиб кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса вақтида яқин атрофда олти нафар вояга етмаган бола бўлган. Улардан бири кучли руҳий зарба сабаб шифохонага олиб кетилган. Юк машинаси ҳайдовчиси воқеа юзасидан ушланган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса бўйича тергов ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокаш терма жамоасининг Жаҳон чемпионати чорак финалида Францияга мағлуб бўлгандан сўнг, Лондонда тартибсизиклар юз бергани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси