Абдулла Арипов ХIX ёзги Осиё ўйинларининг ёпилиш маросимида иштирок этди
Спорт
−
09 Октябрь 2023
6333Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ХIX ёзги Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Бош вазирнинг матбуот котиби хабар қилди.
Жорий йилнинг 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари Хитой Халқ Республикасида ХIX ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 22 та олтин, 18 та кумуш, 31 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли бешинчи ўринни эгаллади.
“Ханчжоу-2022”нинг ёпилиш маросими Олимпия спорт маркази стадионида бўлиб ўтди. Унда ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Сяннинг таклифига биноан айни пайтда ишчи ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик спортчиларнинг “Ханчжоу-2022”да кўрсатган натижалари Осиё ўйинларида шу пайтгача қўлга киритилган энг яхши натижадир.
Хитой, Япония ва Жанубий Корея Осиё ўйинларининг етакчилари бўлди. Қўшниларимиздан Қозоғистон 11, Қирғизистон 18, Тожикистон 24 ва Туркманистон 29-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси